Эрон корпусининг Суриядаги террорчиларга қарши амалиётида 40 нафар ИШИД террорчиларининг етакчилари ҳалок бўлган
(last modified Tue, 02 Oct 2018 15:50:58 GMT )
октябр 02, 2018 20:50 Asia/Tashkent
  • Эрон корпусининг Суриядаги террорчиларга қарши амалиётида 40 нафар ИШИД террорчиларининг етакчилари ҳалок бўлган
    Эрон корпусининг Суриядаги террорчиларга қарши амалиётида 40 нафар ИШИД террорчиларининг етакчилари ҳалок бўлган

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво-фазо кучларининг Сурия юртидаги Фурот шарқидаги ИШИД террорчилик позициясига қарата амалга оширган ракета амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг қирқ нафар етакчилари ва Моселдаги қўмондонлари ҳалок бўлди 

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво-фазо кучларининг қўмондонига кўра, мазкур корпуснинг Сурия юртидаги Фурот шарқидаги ИШИД террорчилик позициясига қарата амалга оширган ракета амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг 40 нафар етакчилари ва Моселдаги қўмондонлари ҳалок бўлди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исломий инқилоб соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода ушбу корпуснинг террорчиларга қарши олиб борган сўнги амалиёти тафсилотларига тўхталиб шундай айтдики,

Суриянинг Фурот шарқидаги ал-Букамол минтақасидаги ИШИД террорчиларининг етакчилари жойлашган базаларга қарата йўлланган ракета ҳужуми шуни кўрсатмоқдаки, барча ракеталар нишонни аниқлик билан урган.  

Исломий инқилоб соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучлари қўмондонига кўра, ал-Букамолдаги террорчилар позициясига қарши амалга оширилган ракета амалиёти таркибий бўлган. 

Ушбу амалиётда биринчи бор бомбардимончи учувчисиз учадиган самолётлардан фойдаланилган.   

Ёрлиқ