Параосиё-2018 ўйинларида Эрон вакиллари яна 5 та медални қўлга киритди
(last modified Tue, 09 Oct 2018 06:31:56 GMT )
октябр 09, 2018 11:31 Asia/Tashkent
  • Параосиё-2018 ўйинларида Эрон вакиллари яна 5 та медални қўлга киритди
    Параосиё-2018 ўйинларида Эрон вакиллари яна 5 та медални қўлга киритди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Эрон вакиллари битта олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган Параосиё ўйинларида сешанба куни атлетика ва ядро улоқтириш турларида Маҳдий Авлод 14 метрга улоқтириш билан яхши натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Нурмаҳаммадий Орихий ушбу йўналишда 12 метрга ядро улоқтириш билан кумуш медални қўлга киритди. 

Шунингдек, Ҳожар Сафарзода ҳам 27 сонияда 200 метрлик масофани югуриб Тайландлик спортчидан кейинги ўринни эгаллаб турибди. 

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақаларнинг учинчи кунида Эрон вакиллари спортнинг енгил атлетика, дзюдо, пауэрлифтинг ва сузиш каби турларида 31 та медаль – 10 та олтин, 9 та кумуш ва 12 та бронза қўлга киритишди. Жакартадаги Паралимпия ўйинларида 13 тур бўйича  Эронлик спортчилар 208 нафар спортчи қатнашмоқда.

Эронликлик ногирон ўқ отувчи Сора Жавонмардий душанба куни Индонезиянинг Жакартадаги 2018-Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида, финал босқичида Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик спортчиларни 50 метрлик масофа билан ортда қолдириб олтин медални қўлга киритди. 

Мазкур ўйинларда эронлик атлетлар паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турлари бўйича медаллар учун кураш олиб боради. Турнирда жами 13 та спорт тури бўйича медаллар учун баҳслар бўлиб ўтади.

Ёрлиқ