Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон халқи жаҳон мустабидлари ва ислом душманларининг барча фитналари ва санкцияларини бартараф этади.
Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўз хутбасида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти муаммоларни ҳал этиш учун катта имкониятга эгадир. Эрон миллати келгусида ғалаба ва муваффақиятларни қўлга киритади.
Душманларнинг Эрон халқига қарши фитналари ва хомхаёллари амалга ошмайди. Уларнинг Эрон устидан ҳукмронлик ўрнатиш ҳақидаги орзулари ҳеч қачон ушалмайди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Америка қўшма штатларининг Эронда норозиликлар авж олиши учун иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаришга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШнинг мақсади Эрон ислом жумҳурияти низоми ва халқ ўртасида ихтилоф ва ишончсизлик келтириб чиқаришдир.
Аммо, Эрон миллати ушбу фитналарга қарши ҳушёрлик ва огоҳлик билан кураш олиб боришди ва душман ҳаракатларини четлаб ўтишди.
Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатибининг қўшимча қилишича, Америка ҳеч қачон дунёда ҳозиргидек яккаланиб қолмаган. Америка ва сионистлар сингари мустабид тизимлар ва айрим такаббур араб ҳокимлари ҳамда минтақадаги бегоналарнинг хизматкорлари шуни билиб қўйишлари керакки, ҳақиқат албатта қарор топади ва ғалаба қозонади ва улар тез орада шармандаси чиқади.