Эрон спортчилари Параосиё ўйинларини муваффақият билан якунлашди
(last modified Sat, 13 Oct 2018 10:42:00 GMT )
октябр 13, 2018 15:42 Asia/Tashkent
  • Эрон спортчилари Параосиё ўйинларини муваффақият билан якунлашди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари рақобатларида Эрон спортчилари 136 медал қӯлга киритиб, учинчи ӯринни эгаллашди.

 Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган 3- Параосиё ўйинлари бугун эркаклар баскетболи ӯйини билан поёнига етди.

Эрон Ислом жумҳурияти бу халқаро мусобақада 212 нафар спортчи билан қатнашди. Эронлик спортчилар 51 олтин, 42 та кумуш ва 43 бронза (жами 136) медални қўлга киритиб,  медаллар бӯйича учинчи жойни эгаллашди. Бу эса олдинги, яъни 2- Параосиё ўйинлари натижасидан кӯра бир поғона юқоридир.

Шоҳин Ийзадёр сузиш бӯйича 6та олтин ва битта кумуш медални қӯлга киритди.

Хитой ва Жанубий Корея биринчи ва иккинчи жой билан бу халқаро мусобақани тугатишди.