Руҳоний: АҚШ халқаро мажбуриятларини поймол этиб мағлубиятга учради
-
Руҳоний: АҚШ халқаро мажбуриятларини поймол этиб мағлубиятга учради
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Америка ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳамда халқаро мажбуриятларни оёқ-ости қилиши ортидан қийин аҳволга тушиб қолди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Эрондаги Олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланишига бағишланган маросимдаги чиқишида Оқ уй бошқарувчиларининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши мақсадини тушунтириб шундай айтдики, америкаликлар исломий тизимнинг қонунийлигини тугатиш мақсади билан дастлаб ахборот урушини бошлади ва Эрон билан иқтисодий жанг қилишга киришди.
Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, Исломий жумҳурият ва Эрон миллати душманнинг барча фитналарини бирлик ва ҳамжиҳатлик билан бартараф этади.
Унга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши орқали Эронга зарба беришга уриниб кўрди. АҚШ ўз ваколатидан фойдаланиб исломий жумҳуриятга қарши сиёсатларни юритишни кўзлади. Аммо, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 14 аъзосининг бари Эрон ядровий келишувини қўллаб қувватлашди.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Америка тарихида ҳозирги Оқ уйни бошқараётганларчалик ҳеч қайси бир давлат Эрон ислом жумҳуриятининг тизимига нисбатан гина адоватда бўлмаган.
Америка қўшма штатлари президенти БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига зид равишда кўп томонлама халқаро келишув ҳисобланмиш ядровий битимдан ҳеч қандай далилларга асосланмаган ҳолда чиқиб кетди.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг қўшимча қилишича, ташқи сиёсат нуқтаи назаридан Эрон албатта ушбу можарода ғалаба қозонади.