Инқилоб муаззам раҳбари: Ривожланаётган мамлакатлар билан илмий алоқа ўрнатиш зарурийдир
(last modified Wed, 17 Oct 2018 14:48:26 GMT )
октябр 17, 2018 19:48 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Ривожланаётган мамлакатлар билан илмий алоқа ўрнатиш зарурийдир
    Инқилоб муаззам раҳбари: Ривожланаётган мамлакатлар билан илмий алоқа ўрнатиш зарурийдир

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Эроннинг энг яхши илмий истеъдодлари ва ёш билимдонлар билан учрашганида мамлакатнинг ўн минглаб билимдонларнинг саъй-ҳаракатлари ва фаолиятларини Эроннинг порлоқ келажагига умид бағишлайди деб атадилар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари ривожланаётган мамлакатлар билан илмий алоқалар зарурлигини таъкидладилар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Эроннинг энг яхши илмий истеъдодлари ва ёш билимдонлар билан учрашганида мамлакатнинг ўн минглаб билимдонларнинг саъй-ҳаракатлари ва фаолиятларини Эроннинг порлоқ келажагига умид бағишлайди деб атадилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ёш билимдонларнинг соғлом келажакни режалаштиришдаги таъсири ва ролига ишора қилиб, Эроннинг илмий ўсиши ва инсониятнинг илмий юксалиши, ўзаро ва икки томонлама ҳамкорлик, ҳушёрлик ва огоҳлик, билимдонлар ва талантлилардан тўғри фойдаланиш, миллий ўзликни англаш ва кучайтириш, армонларга эришишни зарурий деб атадилар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Эрон вазияти ҳақида салбий ва нотўғри тасаввурларни юзага келтириш ва умидсизликка олиб келиш, душманнинг бугунги кун тартибидаги муҳим ишларидан бўлиб қолган. 

Аммо, умумий олганда мамлакатнинг реал қарашлари ва тасаввури яккаҳукронлик тизимини яратишга қаршидир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ёш билимдонларнинг мамлакат илмий тараққиётидаги таъсирига ишора қилиб шундай айтдиларки, агар илмий тарафдан тараққий этсак, душманнинг таҳдиди, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамда доимий бўлмайди ва пасаяди.   

Ёрлиқ