Эроннинг Хузистон вилотида учта террорчи гуруҳ нобуд қилинди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 14:35:40 GMT )
октябр 23, 2018 19:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Хузистон вилотида учта террорчи гуруҳ нобуд қилинди

Эрон Хавфсизлик вазири мамлакатнинг жанубий-ғарбий қисмидаги Хузистон вилотида учта террорчи гуруҳ аниқланиб, нобуд қилинганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон Хавфсизлик вазири Саййид Муҳаммад Алави Хузистон вилоятидаги Шаламча чегара-ӯтказиш пунктини кӯздан кечириш чоғи журналистлар билан уюштирилган суҳбатда  аниқланиб, нобуд қилинган учта террорчи гуруҳ аъзолари 15 нафардан иборат эканлигини таъкидлаб, илова қилди: қӯлга тушган террорчилар Имом Ҳусейн (а) зиёратчилари ӯтадиган йӯлда террорчилик ҳодисасини амалга ошириш ниятида эканликларига иқрор бӯлишди.

Вазирнинг таъкидлашича, Америка, сионистик режим ва Ол Сауд режими такфирий жараёнларни молиявий жиҳатдан қӯллаб-қувватлаб, уларни Эрон ҳудудида террорчилик амалиёти ӯтказишга рағбатлантиришади. Аммо душманларнинг бу ҳийла-найранглари ҳар доимгидек Эрон хавфсизлик кучлари томонидан чипакка чиқарилади. 

Ёрлиқ