Исломий Инқилоб муаззам раҳбари пассив мудофаа ташкилоти масъулларини қабул қилдилар
(last modified Sun, 28 Oct 2018 12:47:49 GMT )
октябр 28, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари

Бугун Эроннинг пассив мудофа ташкилоти раиси ва масъуллари Эрон қуролли кучларининг олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари билан учрашдилар.

Исломий Инқилоб Муззам раҳбарининг матбуот идорасига кўра,  Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг  пассив мудофаа ташкилоти масъулларини қабул қилганида душманларнинг янги таҳдидларига қарши курашда ушбу ташкилотнинг   аҳамиятига тўхталиб, пассив мудофаа ташкилоти душманларнинг турли ҳужумлари  қаршисида бутунлай ҳушёрлик, сезгирлик ва жиддий тарзда тура олиб, илмий, аниқ, кўптомонлама шаклда амал қилиш орқали ҳар қандай таҳдидни олдини олишга ҳаракат қилиши лозим деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  барча соҳаларда фаолият юритувчи масъулларнинг пассив мудофаа ташкилотига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини айтиб, агар Эрон масъуллари ушбу масалининг аҳамиятини тушунмаса ва ё пассив мудофаа ва ҳимояланиш қониқарли даражада амалга оширилмаса, Эрон  баъзи муқаррар таҳдидларга дуч келади. Бинобарин Эрондаги турли соҳалар масъуллари  айниқса ҳарбий ва фуқаролик соҳалар раислари пассив ҳарбий ташкилотлар билан фаол тарзда ҳамкорлик қилишлари керак деб қўшимча қилдилар. 

Ёрлиқ