Теҳрон жума намозининг имоми: Американинг муштумзӯрлик даври ниҳоясига етган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i39343-Теҳрон_жума_намозининг_имоми_Американинг_муштумзӯрлик_даври_ниҳоясига_етган
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми АҚШнинг эронга қарши амалларига ишора қилиб, деди: Америка давлат мулозимлари, жумладан уларнинг президенти ҳам билиб қӯйсин: уларнинг муштумзӯрлик даври ӯтиб кетди. Америка кундан-кунга нафратланарлироқ бӯлиб, яккаланиб қоляпти.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 02, 2018 17:12 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг имоми: Американинг муштумзӯрлик даври ниҳоясига етган

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми АҚШнинг эронга қарши амалларига ишора қилиб, деди: Америка давлат мулозимлари, жумладан уларнинг президенти ҳам билиб қӯйсин: уларнинг муштумзӯрлик даври ӯтиб кетди. Америка кундан-кунга нафратланарлироқ бӯлиб, яккаланиб қоляпти.

Теҳрон жума намозининг  хутбаларида бугун оятулло Муҳаммадали Муваҳҳиди Кирмони  минтақадаги бир неча режимдан бошқа бирор-бир давлат Америка сиёсатларини қӯллаб-қувватламаслигини таъкидлаб, илова қилди: Американинг асосий иттифоқчиси бӯлган европаликлар ундан юз ӯгириб, Вашингтон амалларига қарши иш юритмоқдалар.

Оятулло Муваҳҳиди Кирмони Америка, сионистик режим ва Оли Саъуд режимлари бошлиқларининг қисмати нобудликдан иборат эканлигини эслатиб, қайд қилди: саудияликларнинг танқидчи журналист Жамол Қошиқчини ваҳшийларча  қатл қилиш жиноятининг ошкор бӯлиши бу режимнинг асл башарасини бутун оламга кӯрсатди.  

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми  шунингдек, Арабистоннинг Яманга нисбатан қонли ҳужуми давом этаётганлигини таъкидлаб,  илова қилди: Америка томонидан дастакланаётган Арабистон  Яманда миллионлаб кишиларни қамал қилиб, минглаб бегуноҳ инсонларни ӯлдирмоқда.