Зариф Ди-8 гуруҳини Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама босимларига мухолифат қилишга чақирди
(last modified Sat, 03 Nov 2018 13:21:36 GMT )
ноябр 03, 2018 18:21 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари Ди-8 гуруҳини АҚШ давлатининг Эронга қарши масъулиятсизлик ва ноқонуний босимлари жумладан махфий санкциялар қўллашига қарши чиқишга даъват этди.

Бугун  Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган Ди -8 гуруҳига аъзо давлатлар ташқишлар вазирларининг 18 чи йиғилишида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  ҳозирги шароитда  Ди-8 га ўхшаган  гуруҳ чорчубасида иқтисодий ва тижорат соҳасидаги кўптомонлама ҳаракатларни юксалтиришнинг вақти  келган деб таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф  Халқаро валюта фонди ташкилоти томонидан  халқаро миқёсида  паст иқтисодий ўсишини кузатилганига тўхталиб, шубҳасиз, бирёқлама ҳаракатлар, савдо тўсиқлари ва   санкцияларнинг ошиши бундай салбий хулосаларнинг асли сабабидир деб изоҳлади.

Зариф шунингдек , Ди-8 гуруҳи ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий интилишларни рўёбга чиқариш учун кўплаб имкониятларни таъминлайдиган гуруҳ ҳисобланишига тўхталиб, бу ташкилот  8 та аъзо мамлакталари ўртасида  ҳамкорликларни кучайтириш учун қулай стртегияларин яратиши кераклигини таъкидлади.

Айтиш керакки бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида Ди-8 гуруҳига аъзо мамлакталар ТИВ раҳбарларининг 18 чи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ёрлиқ