Жаъфарий: жаҳон Американинг сусайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i39425-Жаъфарий_жаҳон_Американинг_сусайиб_бораётганига_гувоҳ_бўлмоқда
Жаҳон аҳли чин маънода Американинг эътиборсиз бўлаётганига гувоҳ бўлмоқда.
(last modified 2026-03-01T10:58:03+00:00 )
ноябр 04, 2018 16:05 Asia/Tashkent
  • Жаъфарий: жаҳон Американинг сусайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда

Жаҳон аҳли чин маънода Американинг эътиборсиз бўлаётганига гувоҳ бўлмоқда.

Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси бош қўмондони Муҳаммадали Жаъфарий Теҳронда 13- обон куни барпо бўлган маросимда нутқ сўзлаб, Американинг Эронга қарши санкцияларига ҳам ишора этиб деди:Эронга қарши Америка санкцияларининг  самарасизлиги АҚШ масъулларининг қудрати камайиб бораётганини кўрсатади.

Жаъфарийга кўра, Исломий Инқилобнинг  қирк йиллик тарихи  давомида  Америка кетма-кет мағлубиятлар билан юзмаюз бўлган.

Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси бош қўмондони Муҳаммадали Жаъфарий 1979 йилнинг 4-ноябрида империализмга қарши Эрон халқининг ҳаракатларига ишора этиб,  бугунги кунда бу каби ҳаракатлар зулм ва Америкага қарши юзага келмаганини таъкидлади.