Теҳрон жума намози хатиби: АҚШнинг дунёга таъсир кучи сусайиб кетмоқда
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби АҚШнинг дунёга таъсир қудратини сусайгани ва бу мамлакатга нисбатан дунё халқларининг нафратини тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларида Теҳрондаги АҚШнинг собиқ жосуслик уясини тасхир этилгани 13 обон санасига ишор қилар экан, Эронда ғалаба қозонган Исломий Инқилоб илк марта бутун жаҳонда АҚШ гегемониясини мағлуб этишни имкони борлигини исботлаб уни таҳқир этди шунингдек Вашингтоннинг дунё миқёсида буюк қудрат сифатида манманлик қилишида асос йўқлигини ҳам фош этишга муваффақ бўлди деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ўз хутбаларида Эрон халқига қарши АҚШ томонидан жорий этилган 40 йил ичидаги санкциялар ва босимларига тўхталиб, ушбу золимона босимлар барча соҳалар хусусан иқтисодий, ҳарбий ва илмий тармоқларда Эрон халқини ўз ўзини таъминлаши ҳамда мустақил бўлишига замин яратиб, айни пайтда Эроннинг миннтақадаги таъсир қудратини янада ошишига сабаб бўлган деб аниқлик киритди.
Козим Сиидиқий шунингдек АҚШ давлатини ўтган 40 йил мобайнида ҳардоим Эрон халқига қарши сиёсатлар олиб боришда қаттиқ мағуб бўлганини таъкидлаб, эндиликда Эронга қарши АҚШнинг барч агитация ва пропагандалари таъсирсиз бўлиб қолган ва бутун жаҳон халқлари АҚШга нисбатан нафрат билан қарайдилар деб изоҳлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Баҳрайннинг "Алвифоқ" исломий жамияти бош котиби Шайх Али Салмонга нисбатан Ол Халифа режими судининг чиқарган ҳукмини қоралаб, ушбу масала Ол Халифа режими сиёсатларини золимона ва ёвузликка аосланганлигининг далилидир деб баён этди.