Эрон оғир атлетикачилари жаҳон чемпионатида яна 5 медални қўлга киритдилар
-
Эрон оғир атлетикачилар
Эроннинг 102 килограмм вазн тоифасидаги оғир атлетикачилари жаҳон чемпионатида 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалларни касб этдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистонда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Эроннинг 102 килограмм взан тоифасидаги оғир атлетлари Али Ҳошимий ва Ризо Байролванд Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Словакия, Грузия, Япония ва Россиядан бўлган бошқа 9 та оғир атлетикачилар билан рақобптда 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронз медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
Эрон намояндаси Али Ҳошимий даст кўтаришда кумуш ва силтаб кўтаришда бронза медални касб этди, умумий ҳисобда 396 килограмни кўтариши билан олтин медалга сазовор деб топилди.
Эроннинг бошқа оғир атлетикачиси Ризо Байролванд эса силтаб кўтаришда олтин ва умумий ҳисобда 393 килограмни кўтариши билан бронза медални қўлга киритди.