Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришда Эроннинг Чобаҳор порти муҳим рол ўйнайди
(last modified Sun, 11 Nov 2018 09:32:46 GMT )
ноябр 11, 2018 14:32 Asia/Tashkent
  • Афғонистон иқтисодиёти
    Афғонистон иқтисодиёти

Афғонистон Транспорт вазирлиги Эрон жануби шарқидаги Чобаҳор эркин савдо минтақаси орқали Ҳиндистон билан савдо -иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтириш учун бу минтақада Афғонистон тожирларининг денгиз йўлининг ишга туширилишида Эрон ислом жумҳуриятининг муҳим ролини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Афғонистон Траснпорт вазирлиги  чиқарган баёнотида  Эрон ислом жумҳурияти ёрдамида Афғонистоннинг денгиз йўлининг очилиши ҳамда Афғонистон байроғи остида бу мамлакат кемаларининг  денгиз орқали савдо-тижорат соҳасидаги алоқаларини йўлга қўйиши ҳақида хабар қилди.

Афғонистон Транспорт вазирлиги,  шунингдек,  ушбу денгиз йўли лойиҳаси борасида Эрон, Ҳиндистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари билан маслаҳатлашгани  ҳамда Эрон бу соҳада сармоя киритиш орқали, Афғонистонга кўмаклашишини эълон этди.

Афғонистон транспорт вазирининг ўринбосари Имом Муҳҳамад Варомич Чобаҳор порти орқали Халқаро сувларда тижорат фаолиятини бошлайдиган кемаларнинг афғон тожирлари томонидан сотиб олингани ва ушбу лойиҳадан асосан Афғонистоннинг хусусий сектори манфаат кўришини қўшимча қилди.

Айтиш жоиздирки,  Эроннинг Бандар Чобаҳор минтақаси  Марказий Осиё мамлакталарининг эркин сувларга чиқишлари учун энг қисқа денгиз йўли ҳисобланади ва стратегик нуқтаи назардан ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Ёрлиқ