Эрон давлати Кобулда юз берган терактни кескин қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби Кобул шаҳрида содир этилган кечаги терактни кескин қоралаб, бу мудҳиш ҳодисада қурбон бўлганларнинг яқин кишиларига ҳамдардлик билдирди.
Айтиш керакки, кеча Кобул шаҳрида юз берган теракт оқибатида ўнлаб нафар ҳалок бўлдилар ва жароҳатландилар.
Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий Афғонистонда юз берган террорчилик ҳужумини маҳкум этар экан дедики, Афғонистон халқи ўз саъй- ҳаракати, бирликни сақлаши ва келажакка умид қилиши билан бу мамлакатдаги терроризмни таг -тубидан йўқ қилишга муваффақ бўлиши мумкин. Зеро Афғонистондаги террорчилик ҳаракатларининг нобуд этилиши минтақа ва жаҳон хавфсизлигида муҳим рол ўйнайди. Барча мамлакатлар ва халқаро ҳамжамият бу йўлда Кобул давлати билан ҳамкорлик қилишлари лозим, деб қўшимча қилди.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Нажиб Донишнинг айтишича, бу террорчилик ҳужуми оқибатида 6 нафар ҳалок бўлиб, 20 нафар жароҳат олган.
Дониш, шунингдек, қурбон бўлган шахсларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эканлигини таъкидлади.