Теҳрон жума намозининг хатиби: Трамп Американинг башарасини янада нафратланарли қилди
(last modified Fri, 16 Nov 2018 12:05:46 GMT )
ноябр 16, 2018 17:05 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: Трамп Американинг башарасини янада нафратланарли қилди

Теҳрон жума намозининг хатиби деди: Америка президенти Доналд Трамп Американинг башарасини дунё аҳли назарида янада нафратланарлироқ жилвалантирмоқда.

Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида оятулло Муҳаммад Имоми Кошоний  Америкада ҳеч қачон президентнинг башараси бугунги кундагидек нафратланарли бӯлмаганини айтиб, илова қилди: коррупсия авж олган, қонли жангларни бошқариб турган, сионистик ва Саудия Арабистони каби режимларни қӯллаб-қувватлайдиган Американинг башараси бугун дунё аҳли учун ӯта нафратланарлидир. 

Дунё мамлакатлари Америкадан узоқлашмоқда ва бу нарса Американинг кун сайин нафратланарлироқ бӯлаётганидан далолат беради.

Оятулло Муҳаммад Имоми Кошоний ӯз сӯзининг давомида изҳор қилди: аксинча, дунёда Эрон ислом жумҳуриятининг обру-эътибори кун сайин ортиб бормоқда, дунё мамлакатлари исломий жумҳурият тизимини омонатдор ва садоқатли, ӯз масъулиятларига амал қиладиган тизим сифатида тан олишяпти.

Бугунги дунё Американинг ёлғон таблиғотига қарамай, Эрон ҳеч қачон жанг ва қон тӯкилиши тарафдори бӯлмаганлигини англаб етган. 

Теҳрон жума намозининг хатиби шунингдек, Оли Саъуд режимининг Яман халқига қарши ва сионистик режимнинг фаластин халқига қарши жиноятларига тӯхталиб, деди: Бу икки қонхӯр режимнинг жиноятлари Американинг қӯллаб-қувватлови билан амалга оширилади.

 

Ёрлиқ