Руҳоний: Эрон Америкага таъзим қилмайди
(last modified Mon, 19 Nov 2018 10:50:07 GMT )
ноябр 19, 2018 15:50 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон Америкага таъзим қилмайди
    Руҳоний: Эрон Америкага таъзим қилмайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийга кўра, мустақил Эрон озод қолади ва Америкага таъзим қилмайди

Эрон ислом жумҳурияти Ҳасан Руҳоний душанба куни Эрон шимолий ғарбидаги Хўй туманида Озарбайжон вилояти аҳолиси билан учрашганида шундай айтдики, душманлар одамлар учун муаммолар келтириб чиқариш ва уларга босим ўтказиш билан Эрон халқини буюк мақсадларидан тўса олмайди. 

Ҳасан Руҳонийнинг  таъкидлашича, Эрон халқи исломий инқилобнинг қирқинчи йилини қудрат ва шодлик билан жаҳонга намойиш этади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийга кўра, дунёнинг барча халқлари ва мамлакатлари Американинг золимона ҳаракатларига қарши чиқмоқда. АҚШ Эрон миллатининг минтақанинг биродар халқлари билан алоқасини заифлаштиришга қодир эмас. Негаки, ҳамма мусулмонлар бир бирини қўллаб- қувватлайди. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон халқининг ёнида, Эрон, Сурия, Ливан, Яман, Афғонистон, Покистон ва бутун ислом дунёси халқлари турибди ва иймон, ислом ва қатъиятлик билан мустабидларга қарши кураш олиб боришади. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, душманлар Эроннинг минтақада террорчиларнинг ҳаракатларини бартараф этишдаги уринишларидан асабийлашган. Мусулмонлар ҳар қачон Эронни қўллаб-қувватлашади. Эрон ислом жумҳурияти ўз вазифасига амал қилади.