Теҳронда Эрон ва Британия ТИВ раҳбарлари учрашдилар
(last modified Mon, 19 Nov 2018 13:43:48 GMT )
ноябр 19, 2018 18:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Британия ТИВ раҳбарлари
    Эрон ва Британия ТИВ раҳбарлари

Эрон ва Англия ТИВ раҳбарлари Теҳрон шаҳридаги учрашувда минтақанинг муҳим мавзулари, жумладан Ямандаги урушни тез орада тўхтатиш ҳамда минтақада юз бераётган ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон ТИВ тарқатган хабарга кўра,  бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамамаджавод Зариф ва Британия ТИВ раҳбари Жереми Ҳунт Теҳронда ўтказган учрашувда ядровий келишув доирасида  ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун  иккитомонлама ҳамкорликлар заминаси, хусусан  SPV -СПВ номли Европанинг молиявий механзми билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

Англия ТИВ раҳбари Жереми Ҳунт Эрон Ташқи ишлар вазири билан мулоқотидан кейин Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний билан ҳам учрашди.

 Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланилган санкцияларнинг иккинчи босқичи кучга кирганидан кейин Британия Ташқи ишлар вазири илк марта Теҳронга  ташриф буюрди.

 

Ёрлиқ