Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Эрон душманлари ушбу буюк миллатга қарши таҳдид қилишга журъат қилмаслиги учун янада жиддий ҳаракат қилинг
(last modified Wed, 28 Nov 2018 12:45:58 GMT )
ноябр 28, 2018 17:45 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Эрон душманлари ушбу буюк миллатга қарши таҳдид қилишга журъат қилмаслиги учун янада жиддий ҳаракат қилинг
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Эрон душманлари ушбу буюк миллатга қарши таҳдид қилишга журъат қилмаслиги учун янада жиддий ҳаракат қилинг

Эрон душманлари ушбу буюк миллатга қарши таҳдид қилишга журъат қилмаслиги учун бор куч имкониятларингизни ишга солиб, саъй-ҳаракатларингизни янада кучайтириш талаб этилади

Исломий инқилоб олий бош қўмондони Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз кучлари масъуллари ва қўмондонлари билан учрашганида шундай таъкидлаб ўтдиларки, Эрон душманлари ушбу буюк миллатга қарши таҳдид қилишга журъат қилмаслиги учун бор куч имкониятларингизни ишга солиб, саъй-ҳаракатларингизни янада кучайтириш талаб этилади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 28 ноябр куни денгиз кучлари куни муносабати билан ўтказилган маросимдаги чиқишида, мўмин ва серғайрат ёшларга таянишни мамлакатнинг барча соҳаларида муаммоларни ҳал этиш учун жумладан қуролли кучлардаги жумбоқларни ечимини топишда муҳим деб атадилар ва ишларни янада жадаллаштириш ва шайликни ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари душманларнинг ва рақибларнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши кенг кўламли жабҳаларда саф тортишларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ҳақиқат орқада қолишни чеклаб ўтиш зарурлиги, тизимнинг ҳамма секторида жумладан денгиз кучларида фавқулодда ва икки баробар ишлаш лозимлиги аён бўлмоқда. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари армиянинг тараққиёти хусусан денгиз кучлари Исломий инқилоб бошланишидан бугунги кунга қадар юксалди деб атадилар ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдиларки,

денгиз кучларининг ҳозирги авлоди мустаҳкам иймонлари билан  ўзларининг ташаббускорлик ва куч-ғайратлари шунингдек, Саҳанд ҳарбий кемасининг ва Фотиҳ, Ғадир номли денгиз ости кемасининг денгиз флотига қўшилиши денгиз кучларининг кун сайин тараққий этиб бораётганидан далолат беради.  

Ёрлиқ