Лорижоний ва Франция парламенти миллий мажлиси раиси учрашдилар
Эрон парламенти раиси ва Франциянинг миллий мажлиси раиси иккитомонлама ҳамкорликлар, минтақавий ва халқаро алоқалар юзасидан фикр алмашдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Теҳронда Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ва Франция парламенти миллий мажлиси Клод Бартлон минтақа ва жаҳон миқёсида терроризм каби ёвуз ва инсониятга зид ҳаракатга қарши кураш олиб бориш масаласини муҳокама қилишди.
Кеча Франция миллий мажлиси раиси бу мамлакат парламенти делегацияси бошчилигида Теҳронга келди.
Франция миллий мажлиси раиси Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхонийлар билан учрашиб, мулоқот ўтказиши кутилмоқда.
Эрон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш Франция миллий мажлиси раисини Теҳронга уюштирган тўрт кунлик сафарининг мақсадларидан эканлиги таъкидланмоқда.