Эрон денгиз кучларига "Саҳанд" эсминеци қўшилди
(last modified Sat, 01 Dec 2018 08:44:35 GMT )
декабр 01, 2018 13:44 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз кучларига "Саҳанд" номли Эсминес ҳарбий кемаси қўшилди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон армияси денгиз кучлари муҳандислари томонидан яратилган Саҳанд эсминеци сув устида ва сув остида турли қуролларни олиб юриш имкониятига эга бўлиб, бундан ташқари ҳавога қарши ва душманлар радарларини чалғитиш имкониятига эгадир. 

Саҳанд эсминецининг оғирлиги 1300 тонна бўлиб, узунлиги эса 96 метрдан иборат. Мазкур эсминец океанда ва узоқ масофадаги сувларда ёрдамчи кемалар ҳамроҳлигида 150 кун ҳаракат қилиш қудратига эга. 

Шунингдек, ушбу Саҳанд номли эсминец радардан қочиш имкониятига эга бўлиб, ҳавога қарши тизим билан жиҳозланган. Мудофаа нуқтаси системаси, ҳавога қарши артилерия ҳамда сув устидаги ҳужумларга қарши жавоб қайтариш имкониятлари ҳам мавжуд.