Генерал Ҳотамий: Эрон мазлум халқларни ҳимоя қилади
(last modified Sat, 01 Dec 2018 12:29:15 GMT )
декабр 01, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий
    Генерал Ҳотамий

Эрон мудофаа вазири Эрон ислом жумҳурияти бор куч -қудрати билан мазлум ва муҳтож халқларни ҳимоя қилиши ҳақида хабар берди.

Бугун Эрон Мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий  Ливан, Фаластин, Ироқ ва Сурияда муқовимат кучлари позициясининг  мустаҳкамланганига тўхталиб, АҚШ давлати террорчилик гуруҳларни ташкил қилиши билан  Сурия ва Ироқдаги ҳудудларни ишғол эта олмади, аммо бу минтақларнинг озод этилиши ва жинояткор АҚШнинг мағлубиятига сабаб бўлган мавзу душманга қарши муқовимат ва қарши кураш тафаккури эди,  деб қўшимча қилди.

Ҳотамий  тажовузкор Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция қаршисида Яман халқининг қарши кураши ва тура олишига ишора қилар экан,  Ол Сауд режими махсус коалиция ташкил этиб, АҚШнинг яшил чироғи ҳамда бу мамлакатдан кўп миқдорда қурол- яроқлар импорт қилиши билан Яманга қарши ҳужумкор тажовузларни бошлади.

Саудия Арабистони режими  Яманни  мағлуб этишни ният қилган эди, аммо яманликлар бўш қўллари билан душман қаршисида тура олишди,  деб изоҳлади.

Эрон Мудофаа вазири  Яманнинг  АҚШ кўзига қадалган тикон эканлигини таъкидлаб, бугунги шароитда АҚШ ёлғончилик билан Эрон Ислом жумҳуриятини тўҳмат қилишга уринмоқда,  деб аниқлик киритди.