декабр 04, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • Адмирал Хонзода: Эрон Океан флотига асос солди
    Адмирал Хонзода: Эрон Океан флотига асос солди

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг миллий имкониятларига таяниб океан флотини ташкил этди

Адмирал Ҳусайн Хонзода душанба куни Теҳронда ҳарбийлар билан учрашганида шундай айтдики, Эрон Жамарон ва Дамаванд номли ҳарбий крейцерларни ишлаб чиқарди ва ракета ташувчи кемалар ҳамда Ғадир номли сув ости кемаларини барпо этиб, Океан флотига асос солди. 

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ислом жумҳурияти исломий инқилоб ғалабасининг дастлабки кунларидан бошлаб санкциялар бошланган. Лекин, Эрон армиясининг денгиз кучлари санкцияларни четлаб ўтди. 

Бугунги кунда Эронда ишлаб чиқарилаётган ускуналар сифат жиҳатидан дунёнинг энг яхши ривожланган мамлакатларининг техника ускуналарининг сифати билан тенглаша олади. 

Адмирал Ҳусайн Хонзоданинг маълум қилишича, санкцияларга қарамай Эрон тизимининг ютуқлари ва техник-ускуналарни ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлар маҳаллий мутахасислар томонидан ҳосил бўлган. 

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, АҚШнинг ҳарбий крейцерларига нисбатан Эрон томонидан кўрилган чоралар ҳам янада кучайтирилади. 

Ёрлиқ