Руҳоний: душманлар Эрон шон-шуҳратини кўролмайдилар
-
Руҳоний
Эрон ислом жумҳурияти президенти исломий тузум душманлари Эрон халқи наздида бош эгишга мажбур бўлишини таъкидлаб, асабийлашган душманлар Эрон шон-шуҳратини кўришолмайди, деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Симнон провинцияси кенгашида сўзлаган нутқида, санкциялар шароитида таҳдидларни имкониятга айлантириш керак, деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек Эрон халқи санкциялар ва босимларнинг нима эканлиги яхши билишади деб таъкидлади.
Эрон президенти ўз чиқишида душманлар Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливанда ўз мақсадларига эриша олишмади ва Яманда ҳам ёвуз мақсадларига мутлақо эришолмайдилар, деб аниқлик киритди.
Руҳоний сўзлаган нутқида, Эрон мамлакати Европа ва Яқин Шарқдаги барча мамлакталардан тинчроқ ва хавфсизроқ эканлигига тўхталиб, Эроннинг ҳуқуқ-тартибот, хавфсизлик ва ҳарбий кучлари мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун бор куч- қудратини ишга солишмоқда, деб изоҳлади.