Эрон мудофаа қудрати музокара этилмайди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти европалик мамлакатларга хитоб айлаб Эроннинг мудофаа қудрати музокара ва баҳс-мунозара этилмайди.
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни аср пайтида Симнонга қилган сафари чоғида агар европаликлар Эрон мудофаа қудрати ҳақида бирон нарса айтишни хоҳласалар буни қабул қилиб бўлмайди, чунки Эрон мудофаа қудрати мамлакатни мудофаа этишдан иборат,- деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам уша куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳеч қайси бир мамлакат Эрон каби улкан ва мустақил мамлакатдан ўз мудофаа кучига эга бўлмасликни талаб қилиши мумкин эмас,-деб таъкидлади.
Шу кунларда ядровий дастурни сақлаш мақсадида бирон бир механизм ишлаб чиқариш учун Европа ва Эрон келишуви арафасида Америка сиёсатчилари ушбу келишувни тасир остига қуйиш учун янги уйин ва ҳаракатни бошлаб юборишган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясига Эрон ракета синовлари зид эканлигига тегишли Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг изҳор этган иддаоси шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, бу резолюция ушбу мавзўга ишора этгани йўқ ва Эрондан фақат ядровий калакчаларни ташиш қудратига эга ракеталарни ишлаб чиқармасликни талаб этган. Эрон ҳеч қачон бу йўналишда ҳаракат қилмайди ва Эрон ракеталари оддий ва нишонга етадиган ракеталар ҳисобланади. Ҳамда Эрон ракеталари душманларнинг таҳдидлари баробарида Эрон мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қаратилган.
Стратегик тадқиқотлар бўйича халқаро таҳлил марказининг ижрочи директори Марк Фитспатрик АҚШ ташқи ишлар вазирининг иддаосига ишора этиб, Эроннинг ракетани синовдан ўтказиши БМТ хавфсизлик кенгаши 2231 резолюциясига зид эмас,-деб таъкидлади.
Фитспатрик бу резолюция шунингдек ядровий келишув бўйича олган мажбуриятларни заифлантирадиган БМТ ташкилотига аъзо барча мамлакатлардан ўзларини тийишга чақиради, ҳолбуки Америка уни поймол этган -деб қўшимча қилди.
Эроннинг ракеталар дастурига чекловлар яратиш Американинг ҳамишалик мақсади бўлиб келган ва Америка президенти Дональд Трампнинг давлати турли сценарияларни ижод этиш орқали ушбу мақсадга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Бундай вазъиятда европаликлар Американинг уйинига алданиб қолмасликлари керак ва европаликларнинг тарихий масъулиятлари ядровий келишувни бундай вазъиятдан қутқаришдан иборат.
Европаликларнинг Америкага қўшилишлари уларнинг бирбирига қарамақарши иккистандартли ҳаракатларидан далолат беради. Чунки БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюцияси ракеталарни синовдан ўтказиш учун Эронга тўсқинлик қилмайди, балки барча давлатларни ўз мажбуриятларини бажаришга чақиради.
Эроннинг ракета дастурлари соҳасида олиб бораётган хатти-ҳаракати бутунлай мантиқий ва принципиалдир. Фазо яратиш орқали Эрон мудофаа қудратининг асосий қисмига монеа яратишга сай-ҳаракат қиладиган мамлакат Европа ядровий келишувини бузиш учун ёмон хатти-ҳаракатни амалга ошириши муқаррар.