Зариф: АҚШ минтақани қурол -яроқ омборхонасига айлантирган
(last modified Sun, 09 Dec 2018 07:21:24 GMT )
декабр 09, 2018 12:21 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ вазири АҚШ томонидан минтақани қурол-яроқ омборхонасига айлантирилгани, Вашингтоннинг Яқин Шарқда олиб бораётган ўта хавфли сиёсатларининг нишонасидир؟ деб айиди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эрон أашқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф минтақанинг 6 мамлакати-Эрон, Туркия, Покистон, Хитой ва Россия  парламент раисларининг иккинчи конференцияси доирасида АҚШнинг бундай сиёсатлари Яқин Шарқ минтақасини ўта ривожланган ва катта зарар келтирувчи қуроллар омборхонасига айланишига сабаб бўлган. Афсусланарлиси шудирки, ушбу қуроллар ва   АҚШнинг сиёсатлари Яқин Шарқ минтақаси хафсизлиги учун ҳеч қандай кўмак етказмаган, деб изоҳлади.

Зариф шунингдек  АҚШнинг Эронга қарши сиёсатлари ва Эроннинг  ракета дастурларини кенгайтиришда айблаши  ҳақидаги саволга жавобан, АҚШ давлати Эрон ва Европа ўртасидаги муносабатлар йўлига халал етказиш ва тўсиқ яратиш учун бор  куч- қудратини ишга солмоқда. Ҳатто Эрон ва Европа ўртасидаги муносабатларга монеа яратишдан олдин  минтақа муаммолари ва масалалларини бутунлай аксинча  қилиб кўрсатишга уринмоқда,  деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ вазири ўз сўзларида АҚШда босиладиган газеталарда Вашингтон давлатининг қуроллари  Ямандаги Ал-Қоида ва Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳлари қўлига етганининг фош этилганидан хабаримиз бор, ушбу хавф -хатар доимо  Яқин Шарқ минтақасига таҳдид солмоқда,  деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ