Шоҳруддаги “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси
(last modified Wed, 12 Dec 2018 10:53:38 GMT )
декабр 12, 2018 15:53 Asia/Tashkent
  •    Шоҳруддаги “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси
       Шоҳруддаги “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси

Шоҳрудда турли об-ҳаво ва тўрт фаслнинг доимий мавжудлиги Эрон шимоли ва жанубига кўплаб жуғрофик таъсирларини қолдирган ҳамда ушбу юртнинг экосистемаси, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг турли бўлишига сабаб бўлган.

           

Ушбу иқлим шароити илғор экосистема ва муҳим бўлган ўсимликлар захирасини вужудга келтирган. Эроннинг табиий захиралари ўртасида Семнон вилоятининг экосистемаси ва табиий ҳаёти ва бу орада Шоҳруд тумани билан биргаликда 5.5 миллион гектар масоҳатга эга бўлиб, Эронда қўриқланган табиий минтақаларнинг 20 фоизини ташкил этади.

Шоҳруд туманида табиат қўйнида яширинган иккита табиий захираларни кузатиш мумкин. Уларнинг бири туман жануби-шарқида  қўриқланган Хортурон минтақаси  табиий ҳаётининг музейи бўлиб, Эрон экосистемасининг захираси сифатида инсон дастурлари котибиятининг тасдиғидан ўтган.

Бошқа муҳим захиралардан ҳисобланган ва БМТнинг инсон ва биосфера ҳудудига  киритилган  макон Шоҳруд тумани шимоли-шарқида жойлашган Хушяйлоқ   табиий ҳаётининг қўриқхонасидир.

Бошқа муҳим захиралардан ҳисобланган ва БМТнинг инсон ва биосфера ҳудудига  киритилган  макон Шоҳруд тумани шимоли-шарқида жойлашган хуш об-ҳаволи яйловларнинг  табиий ҳаётидир.

Экология мутахассисларининг ақидаларига кўра, Шоҳруд кичик бир қитъанинг намунасидир. Зеро унинг турли минтақалари иқлимининг  ҳарорат даражаси айрим ҳолларда, умумий олганда,  юз целсий  даражасига етади. Баландлиги 4 минг метр бўлган Шоҳсавор чўққисининг иқлими қиш фаслида -50 даражани ташкил этса,

Асбкушон қайноқ  биёбонида об-ҳавонинг ҳарорати  + 50 даражага етади. Об-ҳавонинг бу каби кескин фарқ этиши минтақада турли жонварлар ва ўсимликларнинг мавжудлигига сабаб бўлганки, дунёда кам учрайдиган ҳолдир.
Хортурон ё Турон қўриқланган минтақасидаги  биосфера ҳудудининг масоҳати қарийб 1.5 миллион гектарни ташкил этади ва Эроннинг энг йирик экосистамисини ташкил этади. Ушбу биосфера Африканинг  Танзания ўлкасидаги Серенгети миллий паркидан кейин дунёдаги энг йирик миллий парк ҳисобланади.

“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси ҳам Эроннинг энг машҳур табиий минтақаларидан бири бўлиб, жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топган. Унчалик узоқ бўлмаган давр давомида мазкур минтақа  ёввоий ҳайвон ва қушлардан тўла бўлган ва Эроннинг  ов қилиш  учун энг  қулай минтақаси ҳисобланган.

Шоҳруддаги “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси
     Шоҳруднинг  “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси

“Хушяйлоқ” минтақасида бир вақтнинг ўзида тўрт фаслнинг иқлимини кузатиш мумкин. Шу сабабдан у ерда хилма-хил ўсимликлар, ҳирконли  ўрмонлар ва урис дарахтларини кўриш мумкин.

Шоҳруддаги “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси

Масоҳати 135 минг гектар бўлган “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида об-ҳавонинг хилма-хиллиги сабабли турли наботот ва  ҳайвонот оламининг ўзаро  яқинлигини яққол кузатиш мумкин. Мазкур минтақада Каспий ўрмонларига хос бўлган  заранг ва дубнинг бир нави бўлган баландмозу дарахтлари биёбон иқлимига мос бўлган тоғ кичик дарахтлари ўсади. Ҳайвонлардан эса қизил бўғи, шуко, кийик ва зебрани ушбу минтақада кузатиш мумкин.

“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси майдонининг ярми Гулистон  вилоятининг ўрмонли минтақаларида  ва бошқа қисми  Семнон вилоятининг  кенг даштлари  ҳамда  паст ва баланд  бўлган ерларида жойлашган.

 Ҳайвонот оламининг ушбу қўриқхонаси  даштли ва ярим даштли совуқ ноҳияда жойлашган. Ёмғиргарчиликнинг мезони  минтақа миқёсида шарқий  ва жануби-шарқий ноҳияларда  200 миллиметрни ҳамда тоғли ва ўрмонли ноҳияларда 500 миллиметрни ташкил этади.

Image Caption
Image Caption

“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида 41та табиий булоқ ҳам мавжуд. Бунга илова тоғ дараларидан оқувчи еттита сув жараёнлари  ҳайвонот оламини сув билан таъминлайди. Мутахассислар мазкур минтақада ҳайвонларнинг 30- 34 хили яшашини аниқлашган. Ҳозиргача ушбу минтақада қушларнинг ҳам  90 тури борлиги аниқланган. “ Хушяйлоқ” қўриқланган минтақанинг табиий манзаралари ҳам жуда жозибалидир.

Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption