Эрон хавфсизлик вазири: сионистик режим террорчи гуруҳларни таъсис этмоқда
Эрон хавфсизлик вазири сиоинстик режимнинг жосуслик ташкилотлари АҚШ ҳимояси остида террорчи гуруҳларни таъсис этмоқда, деб таъкидлади.
Бугун Эроннинг Хавфизлик вазири Сайид Маҳмуд Алавий Эрон парламентида сўзлаган нутқида айни пайтда террорчиларнинг яхши жиҳозланган ҳарбий таълим марказлари ва йирик қурол-яроқ омборларига эга бўлганига тўхталиб, террорчиларга ҳарбий таълимдан ташқари, телефон алоқалари ва ҳаракатларни қандай қилиб яшириш учун хавфсизлик ва маълумотлар жиҳатидан ҳам таълим берилмоқда, деб изоҳлади.
Сайид Маҳмуд Алавий шунингдек ҳозирги шароитда Эронга қўшни ва ҳатто узоқда жойлашган айрим давлатлар разведка доиралари бевосита Эрон хавфсизлигига қарши ҳаракатларни бошлашган. Улар молиявий, ҳарбий таълим, қурол- яроқ бӯйича террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишмоқда, деб қўшимча қилди.