Али Фадавий: Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ракета соҳасидаги тадқиқотини давом эттиради
(last modified Fri, 21 Dec 2018 14:24:15 GMT )
декабр 21, 2018 19:24 Asia/Tashkent
  • Али Фадавий:  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ракета соҳасидаги тадқиқотини давом эттиради

Бугун Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг мувофиқлаштириш масалалари бўйича раисининг ўринбосари Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракета тармоғидаги синовлари ва ўрганишлари энг яхши шаклида давом этмоқда деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, генерал Али Фадавий  мудофаа ва ракета заминасидаги ўрганишларни Исломий Инқилоб соқчилар корпуси учун доимий  мавзу эканлигини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳозиргача  мудофаа  қуроллари соҳасидаги ютуқлари ва муваффақиятларининг фақат кичик бир қисмини намойиш бергану холос деб изоҳлади.

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг мувофиқлаштириш масалалари бўйича раисининг муовини ўз сўзларида  Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланган бирёқлама санкцияларга тўхталиб, бундай босим ва санкциялар доимо Эрон учун янги фурсат ва имкониятларни яратган деб қўшимча қилди.

Генерал Фадавий шунингдек  АҚШнинг душманона санкциялари  Эрон давлатини янгги йўлларни излаб топиши ва ўзини ўзи таъминлаш даражасига етишига сабаб бўлган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ