Амир Абдуллоҳиён: Сурия хавфсизлиги минтақа тинчлигининг кафолатидир
(last modified Sun, 23 Dec 2018 07:40:20 GMT )
декабр 23, 2018 12:40 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Сурия хавфсизлиги минтақа тинчлигининг кафолатидир

Эрон парламенти раисининг Халқаро ишлар бӯйича махсус ёрдамчиси, минтақа ўзгаришларидаги Сурия хавфсизлиги ва тинчлигининг катта таъсирига ишора қилар экан, Суриядаги тинчлик ва осойишталик минтақа тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир деб изоҳлади.

Эрон парламенти ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон парламенеи раисининг Халқаро ишлардаги ёрамчиси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Теҳронда Сурия элчиси Аднон Ҳасан Маҳмудни қабул қилиш маросимида  Суриядаги сиёсий   вазиятнинг ижобий томонга ўзгарганига тўхталиб,  Сурия келажаги ва истиқболининг  ёрқин ва ижобий эканлиги, ҳамда  бу мамлакат халқи, қуролли кучлари ва давлатининг мувафаққиятларининг   мамлакат тинчлиги ва осойишталиги учун  янги саҳифаларни очиб беришига умид қилди.

Амир Абдуллоҳиён  Суриядаги тинчлик ва осойишталик жараёни кучайтирилишидан қониқиш билдириб,  минтақа ва Сурия ўзаришларига нисбатан АҚШ ва Саудия Арабистони режимининг нотўғри ва душманона сиёсатлари ва позицияларига ишора қилар экан,  минтақа ва Сурия ўзгаришларини инобатга олган ҳолда АҚШ ва Саудия Арабистони режимининг ноконструктив позиция ва сиёсатлари яққол маълум бўлмоқда,  деб қўшимча қилди.

Теҳрондаги Сурия элчиси Аднон Ҳасан Маҳмуд ҳам Эрон халқи ва давлатининг  ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этиш жараёнида сурияликлар ва Дамашқ давлатига етказган кўмакларига ишора қилар экан, Сурия халқи ва давлати терроризмга қарши кураш жараёнида Эрон ислом жумҳуриятининг асосий роли ва констурктив позициясини ҳеч қачон унутмайди,  деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ