Жалолиддин Румий асарлари
(last modified Mon, 24 Dec 2018 10:53:19 GMT )
декабр 24, 2018 15:53 Asia/Tashkent
  • Жалолиддин Румийнинг асарлари
    Жалолиддин Румийнинг асарлари

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга бешта муҳим ва қимматбаҳо асар ёзиб мерос қолдирди.

Image Caption

                                                                                 

                    Биз агар наймиз, наво Ҳақдин келур,

                    Биз агар тоғмиз, садо Ҳақдин келур...

                                              Жалолиддин Румий

Ислом оламидаги энг забардаст мутасаввиф донишмандлардан бири, буюк инсонпарвар ва мутафаккир шоир, мавлавия тариқатининг асосчиси Мавлоно Жалолиддин Балхий-Румий 1206 йили Уммул-билод “Шаҳарлар онаси” деб аталмиш қадимий Балх шаҳрида уша даврнинг машҳур мутасаввиф донишманди, йирик хатиб, мударрис ва войизларидан Баҳоуддин Валад оиласида дунёга келди. Баҳоуддин Валад аслида Шайх Нажмиддин Кубронинг (1135-1221) Маждиддин Бағдодий, Саъдуддин Ҳамавий, Разиуддин Алийи Лоло, Сайфиддин Бухарзий, Бобо Камол Жандий каби уч юзга яқин забардаст мутасаввиф шогирдларидан ҳисобланади.

У балхлик бўлиб, Хулафои Рошиддиннинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (р.а) ва онаси хоразмлик бўлиб, Пайғамбаримиз(с.а.в) бориб боғланишади.    

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга бешта муҳим ва қимматбаҳо асар ёзиб мерос қолдирди.

1-Румийнинг девони.  Бу асар рубоий ва ғазаллардан иборат бўлиб, “Девони Кабир”, “Девони Шамсий Табризий” ёки “Девони Шамсул-ҳақоиқ” деб аталади. Шамс Табризий ва Салоҳиддин Заркўб исмлари ҳам девонда кўп учрайди. Яна кўп жойларда Мавлоно “Хомуш” деган тахаллус ҳам ишлатган. Девондаги ғазал ва рубоийларда инсоний шавқ-завқ ва ҳаяжоннинг энг мусаффо ифодаси, кучли ҳис-ҳаяжон ҳамда шамсий саргузаштларнинг ажойиб тимсоллари тасвирланган.

2- Маснавийи маънавий. 25700 байтдан иборат бу қимматбаҳо асар Мавлононинг содиқ шогирди Ҳисомиддин Чалабий илтимоси, ташвиқи ва кўмаки билан ёзилган.  Бу асарнинг туркий (ўзбекча) шарҳи пойравонини буюк оташ-забон мумтоз мутасаввиф шоиримиз Бобораҳим Машраб яратиб, уни “Мабдаи нур ” деб атаган. Ушбу асар 1995 йили Тошкентда нашр этилди.

3-“Фийҳи мо-фийҳи” (Ичиндаги ичиндадир). Бу асар Мавлоно сўҳбатларидан иборат бир насрий китоб бўлиб, у ҳам 1998 йили Токентда нашр қилинди.

4- “Мавоизи мажолиси сабъа”. Бу асар Румийнинг етти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат.

5- “Мактубот ” Бу асар ёзишмалар жанрида бўлиб, Мавлононинг турли даврларда турли замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган.

  Энгди мавлоно Румийнинг шоҳ асари “Маснавийи маънавий”  ҳамда унинг ёзилиш жараёни тўрисида тўхтаб ўтамиз.

"Маснавийи маънавий"-нинг комил матни
Image Caption

“Маснавий” Румийнинг жаҳон аджабиёти тарихида муҳим ўрин тутувчи улкан тасаввуфий-ишқий асари бўлиб, муфассал 14 йил давомида суюкли ва содиқ шогирди Ҳисомиддин Чалабий (Урумиявий)-нинг фаол ҳамкорлигида, унинг жонбозлиги ва кўмаги билан битилган.  “Маснавий”олти давтардан иборат: Биринчи дафтар 4018 байт, иккинчи дафтар 3810 байт, учинчи дафтар 4811 байт, тўртинчи дафтар 3855 байт, бешинчи дафтар 4240 байт, олтинчи дафтар 4928 байтдан иборат.

Маснавийи маънавий

 

Эронлик румийшунос доктор Зарринкуб ҳақли равишда ёзганидек, Мавлоно шеъриятини, айниқса “Маснавийи маънавий”-ни  тушуниш унча осон эмас. Бунинг учун  “Маснавийи маънавий” –да ўртага ташланган масалани яхши билиш ва Мавлоно дилини, асрорини, қалб орзуларини теран англаш керак, Мавлонога ҳамсўҳбат, ҳамроз ва ҳамнаво бўлиш лозим.  

Маснавийи маънавий

 

 Ҳазрати Абдураҳмон Жомий ўзининг “Нафаҳотул-унс” асарида “Маснавий” –нинг ёзилиш жараёни ва Ҳисомиддин Чалабийнинг устози Мавлоно Румийга қилган улкан ёрдами борасида бундай ёзади: “Шайх Салоҳиддин Қуниявий” жавори Ҳаққа етишгач” (вафот этгач), Мавлоно ўз устозлик муҳаббатини ва унинг халофатини (шогирдлигини) Ҳисомиддин Чалабийга нақл айлади. “Маснавий”-нинг ёзилишига шул киши сабаб бўлди. Ҳаким Саноийнинг “Илоҳийнома”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” ва шу хилдаги асарларга Румийнинг майллари кучли эканини билгани учун Ҳисомиддин Чалабий устози Мавлонони жиддий туриб ташвиқ қила бошлади. Бундай асарлар ёзилиб, келажак авлодга иноят этилса, кўп яхши бўлур эди, дея Чалабий Мавлонодан қаттиқ туриб илтимос этаверди.

Бир куни кучли ҳол ва илҳом пайтида Мавлоно зудлик ила ёнидан бир парча қоғоз чиқариб Чалабийга тақдим қилди.  Унда ўн саккиз байтлик “Найнома” битилган эди:

Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад сатри билан бошланиб, Пас сухан кутоҳ бояд, вассалом сатри билан тугаган “Найнома” “Маснавийи Шариф ”-нинг илк қисми эди.

Image Caption

Мавлоно Жалолиддин Румий хусусида, унинг буюк тасаввуфий-ишқий асари “Маснавий” ҳақида, унда ўртага қуйилган Ишқ, Тангри, Инсон, борлиқ, табиат, наботот, ҳайвонот муносабатлари сингари абадий, азалий мавзулар, улар тўғрисадаги жуда кўп ривоятлар ҳамда ҳикоятлар борасида анча сўз айтиш мумкин.

Жалолиддин Румийнинг Қуниядаги мақбараси 
Жалолиддин Румийнинг Қуниядаги мақбараси