декабр 26, 2018 16:48 Asia/Tashkent
  • Маривон шаҳрининг манзараси
    Маривон шаҳрининг манзараси

Маривон тумани шимол ва ғарбдан Ироқ юрти билан чегарадошдир.

Курдистон вилоятида иқлим шароити ҳамда сув манбаларининг кўплиги тоғли минтақа ва қишлоқларда ўзига хос меъморчилик билан уйғунлашган ва узоқ ўтмишдан бери яратиб келинган ва яратилаётган  ушбу ажойиб ва мислсиз  меъморий  манзаралар ҳар бир кўрувчини ўзига маҳлиё этади.

Маривон тумани шимол ва ғарбдан Ироқ юрти билан чегарадошдир. Маривон шаҳри мазкур туманнинг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1272  метрлик баландликда жойлашган. Курдистон маркази Санандаж шаҳрининг ғарбидан Маривон шаҳригача бўлган масофа 128 километрни ташкил этади.

Маривон шаҳрининг манзараси 

Маривон туманида ёмғиргарчиликнинг йиллик мезони 750 миллиметрни ташкил этади ва Эронда энг кўп ёмғир ёғадиган минтақалардан саналади. Шу ёмғиргарчиликлар туфайли минтақанинг баланд тоғлари, тоғ этаклари, дашт  ва водийлари турли ўсимлик ва ўтлар билан қопланган. Унчалик баланд бўлмаган тоғлар ҳамда ундаги пастлик ва баландликларидан ёмғиргарчиликнинг кўп бўлгани боис сувдан тўла дарёлар вужудга келишган ва ушбу дарёлар  тоғлар остида жойлашган водий ва минтақаларга  қараб оқишади. Ушбу дарёларнинг сувлари ям-яшил жойлар ҳамда  гўзал ва ҳайратланарли табиий  манзараларни вужудга келтиришган.

Маривондаги Заривор кўли
Маривондаги Заривор кўли

Иқлимнинг муносиблиги мазкур минтақаданинг тоғли ҳудудларида  мислсиз ўрмонларнинг  юзага келишига ҳам сабаб бўлган. Ўрмонлар яратган  жозибали манзаралар ҳар бири кўрувчининг диққатини ўзига тортади.  Ушбу ўрмонларда ўсадиган асосий дарахтларни ёввойи нок, янғок, бодом, заранг, писта ва бошқа турли дарахтлар ташкил этишади.Ўсимликлар билан қопланган ерлар Маривоннинг шимоли-шарқидан жануби-шарқигача тарқоқ ҳолда минтақанинг шарқий этакларигача бўлган жойларни ўз ичига олади. Ўрмондан иборат ерлар эса мазкур  минтақада қарийб  200 минг гектарни ташкил этади. Курдистон вилояти ўрмонларининг 60 фоизи ҳам ушбу ўрмонлардан иборатдир. Маривон ўрмонларининг манзаралари  Заривор кичик кўли билан биргаликда Маривон шаҳрига ажойиб кўриниш бахш этган. Маривон шаҳри тоғ этагида ва кенг даштлар ёнида жойлашган.

Заривор кичик кўли

Маривоннинг иқтисодий ҳаёти узоқ вақтлардан бери  табиий манбалар, ўрмонлар ва  ўтловларга таяниб келган. Шу сабабдан чўпонлик, чорвачилик ва ушбу соҳанинг  маҳсулотлари Курдистон аҳолисининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Минтақанинг айрим жойларида эса зироатчилик, боғдорчилик ва халқ амалий санъати ҳам кенг ривожланган. Бугунги кунда ҳам мизкур минтақанинг муҳим иқтисодий фаолиятлари қишлоқ хўжалик ва чорвачилик, полиз маҳсулотлари, тутун ва тамакига  ўхшаган наботот саноати, дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлардан иборатдир.Халқ ҳунармандчилик санаътида гилам тўқиш  ҳам минтақада кенг ривожланган ва аҳоли учун  даромад келтирувчи соҳалардан бири ҳисобланади.Айтиш жоизким, Маривон Курдистон вилоятининг муҳим бир қисми бўлиб, узоқ тарихий ўтмишга эга бўлиши билан биргаликда  асрлар  давомида ўзига хос маданият ва тамаддунга ҳам эга бўлган. Мазкур минтақада сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар айтган сўзларимизга далил бўла олади.

Заривор кўлининг манзараси 
Заривор кўли
Маривон тоғлари
Image Caption
Заривор кўли
Заривор кўли
Image Caption
Image Caption
Маривонда тикилган калуш
Маривоннинг қўл ҳунармандчилиги
Маривон  "Калуш" пойтахти ҳисобланади. 

 

Ёрлиқ