Теҳрон жума намозининг хатиби: Ӯрта Шарқ Америка орзуларининг қабристонига айланди
(last modified Fri, 04 Jan 2019 13:23:20 GMT )
Январ 04, 2019 18:23 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби
    Теҳрон жума намозининг хатиби

Теҳрон жума намозининг муваққат хатиби деди: Эрон халқининг қаршилик кӯрсатиши натижасида Ӯрта Шарқ ва Ғарбий Осиё Америка орзуларининг қабристонига айланди

Теҳрон жума намозининг хатиби ҳужжатул ислом Муҳаммаджавод Ҳож Али Акбари Америка ҳарбий кучларининг Суриядан чиқарилиши ва президент Доналд Трампнинг Ироқдаги Америка ҳарбий базасига кечаси қӯрқа-писа яширинча келиб-кетишига ишора қилиб, деди: Американинг Ғарбий Осиёдаги ҳарбий иштироки бу мамлакатларнинг фақат ва фақат бахтсизлигига сабаб бӯлди.

Ҳужжатул ислом Муҳаммаджавод Ҳож Али Акбари Эрон халқининг қаршилик кӯрсатиши натижасида сионистик режим ӯта оғир кунларни бошидан кечираётганини таъкидлаб, илова қилди: Ливаннинг Ҳизбуллоҳи, Ироқнинг Ҳашадушшаъбиси, Яманнинг Ансоруллоҳи, Баҳрайннинг халқ инқилоби, Нигериядаги Исломий ҳаракат Америкага қарши муқовимат занжирининг ҳалқаларидир.

Теҳрон жума намози хатибининг қайд қилишича Эрон Ислом жумҳурияти минтақада муқовиматнинг илҳомчиси бӯлиб, у ИШИДни чилпарчин айлаб, Америка бошлиқ арзимас коалитсияни моҳиятан йӯққа чиқарди.

Ҳужжатул ислом Муҳаммаджавод Ҳож Али Акбари Эрон халқининг тоғут режими устидан шонли ғалабасининг 40 йиллиги арафасида Имом Хумайний раҳбарлигидаги Исломий Инқилобни Эрон халқининг қайта туғилиши дея таърифлади.

Теҳрон жума намозининг хатиби Эрон халқи шонли Исломий Инқилобнинг қирқ йиллигини олдинги йиллардан фарқли равишда янада шукуҳлироқ байрам қилади, дея ишонч билдирди.