Эрон ва Афғонистон иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашмоқда
Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ва Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижрчи раиси икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва қўшма муносабатларни янада кенгайтиришни таъкидлашди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари муовини Сайид Аббос Ироқчи Кобул шаҳрида Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашганида, Афғонистондаги сайловларнинг ўтказилиши ва халқчиллик жараёнини ҳимоя қилишини эълон этар экан, икки мамлакат ўртасида савдо- иқтисодий ҳамкорликлар янада ошганлигини айтди.
Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари,шунингдек Теҳронни Афғонистон давлати ила келишган ҳолди Толибон гуруҳи билан музокара ўтказганлигига тўхталиб, Эрон давлати Афғонистон давлати ҳамда афғонистонликлар бошқаруви ва раҳбарлигидаги тинчлик музокараларини ҳимоя қилишини маълум этди.
Афғонистоннинг миллий ваҳдат давлатининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам бу учрашувда Толибон гуруҳи билан Эрон музокараларини олқишлаб, Кобул давлати тинчлик музокараларини қўллаб -қувватлайди деб таъкидлади.
Абдуллоҳ Абдуллоҳ Эрон давлатининг афғонистонлик муҳожирларга мезбонлик қилишини олқишлаб, турли соҳалардаги икки мамлакат ҳамкорликларини янада мустаҳкамлашни таъкидлади.