Қосимий: Трамп хом- хаёлларини такрорламоқда
Эрон ТИВ наттоғи Теҳрон давлати Вашингтон билан музокара ўтказишга моиллик кўрсатмоқда, деган АҚШ президентининг асоссиз иддаоларига кўрсатган аксиламалида Дональд Трамп доимо амалга ошириши мумкин бўлмаган хом хаёлларини баён этади деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп олдингидек сўнгги йиллардаги ўзгаришлардан сабоқ олмасдан, Эрон ва минтақа қаршисидаги АҚШ собиқ президентларнинг нотўғри сиёсатларини қайта кўриб чиқиш ўрнида яна бир бор Эрондек қадимий сарзамин халқига нисбатан нафратлари ва мантиқсизликка асосланган иддаоларини такрорлади. Трампнинг ушбу иддаолари уни ўрта асрлардаги мустамликачи режимларга ўхшаган сиёсатга эга бўлганининг далилидир, деб айтди, Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, Эрон халқини ҳеч қачон АҚШнинг зўравонликлари ва золимона сиёсатлари, айниқса ҳурмат-эҳтиром ўрнига санкция ва босим жорий қилишга юз тутган Вашингтоннинг ҳатти ҳаракатларига таслим бўлмаслигини билиб олиши керак, деб қўшимча қилди.