Январ 09, 2019 16:47 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Эрон миллати АҚШни мағлуб этишига шубҳа йўқ
    Инқилоб муаззам раҳбари: Эрон миллати АҚШни мағлуб этишига шубҳа йўқ

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, америкаликлар ҳозирги санкциялар тарихда Эрон миллатини мисли кўрилмаган даражада оғир аҳволга солди деб хурсанд бўлиб гапиришмоқда, аммо Эрон миллати уларни тарихда мисли кўрилмаган мағлубиятга учратади.

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг маълум қилишича, америкаликлар ҳозирги санкциялар тарихда Эрон миллатини мисли кўрилмаган даражада оғир аҳволга солди деб хурсанд бўлиб гапиришмоқда, аммо Эрон миллати уларни тарихда мисли кўрилмаган мағлубиятга учратади.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Қум аҳолисининг 1978 йил 9 январ кунидаги тарихий қўзғалонларига бағишланган маросимда, ушбу шаҳарнинг минглаб аҳолиси билан учрашганидан шундай таъкидлаб ўтдиларки, АҚШ ва Эрон халқининг ўзаро қарама-қаршилигининг илдизи ва асосий масаласи тарихий қарама-қаршилик бўлиб, ҳақ ва ботилнинг намоён бўлишидир. 

Негаки, мустабидлар ва мустамлакачилар халқларнинг қонини сўриб кун кўришади. Исломий инқилоб эса, ушбу зулм-ситамга қарши ошкора қатъиятлик кўрсатди ва халқларни уйғотиш учун ҳам саъй-ҳаракат қилди. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кўплаб мамлакатларда Америкага ўлим деган шиорнинг янграшини мислсиз деб атади ва Эрон ютуқларининг нишонаси дея атадилар. Мустабидлар халқларни Эрондан қўрқитишга ва Исломдан қўрқитишга ёки шиалардан қўрқитишга ҳаракат қилишади ва тўғри йўлдан адаштиришади. 

Аммо, халқлар аслида Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан душманлиги йўқ ва ҳар қаерда бўлмасин ҳақиқат рўёбга чиқса уни ҳимоя қилишади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Американинг ахборот таҳлил идораларининг заиф фаолиятлари бугунга қадар ҳақиқат бўлиб келган. Ул ҳазрат шундай айтдиларки, айрим америкалик расмийлар ва сиёсатчилар, телбага ўхшаб муомала қилишади. Албатта, мен буни қабул қилмайман. Аммо, ҳақиқатда улар учига чиққан ахмоқлар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари айрим ғарбликларнинг асоссиз нутқларини масхарабозлик ва сафсабозликка ўхшатдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, улар Эронга Саудияликлардан инсон ҳуқуқларини ўрганишни тавсия қилишади. Уларнинг шу каби гаплари масхарабозлик эмасми?  

Ёрлиқ