Зариф Американинг Эронга қарши янги намойишига муносабат билдирди
(last modified Sat, 12 Jan 2019 07:05:56 GMT )
Январ 12, 2019 12:05 Asia/Tashkent
  • Зариф Американинг Эронга қарши янги намойишига муносабат билдирди
    Зариф Американинг Эронга қарши янги намойишига муносабат билдирди

Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг Польша пойтахти Варшавада Эронга қарши йиғилиш ўтказишга доир режаларига муносабат билдириб, ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёздики, кимда ким АҚШнинг Эронга қарши намойишларида иштирок этган бўлса, ёки ўлиб кетди ёки обрўсиз бўлди ёки кераксиз бўлиб қолди. 

Эрон ташқи ишлар вазири жума куни АҚШнинг Польша пойтахти Варшавада Эронга қарши йиғилиш ўтказишга доир режаларига муносабат билдириб, ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёздики, кимда ким АҚШнинг Эронга қарши намойишларида иштирок этган бўлса, ёки ўлиб кетди ёки обрўсиз бўлди ёки кераксиз бўлиб қолди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, Эрон ҳар доимгидан кўра янада кучли ва мустаҳкама бўлган. 

Эрон ташқи ишлар вазири Эронга қарши йиғилиш учун мезбонлик қилаётган Варшавани танқид қилиб шундай айтдики, Польша давлати ушбу шармандалик доғини асло кеткиза олмайди. 

Ҳолбуки, Эрон Польшани иккинчи жаҳон урушида қутқарган эди. Энди эса, Эронга қарши масхаробозлар циркига мезбонлик қилияпти. 

Муҳаммад Жавод Зариф иккинчи жаҳон уруши даврида Польшалик қочқинларнинг Эронга олиб келиб бошпана олгани бўйича расмларни ва тарихий статистикага доир расмларни ҳам нашр этди. 

Ёрлиқ