Инқилоб Раҳбарининг Европадаги талабалар Исломий анжуманлари бирлашмасига йўллаган мурожаати
(last modified Sat, 12 Jan 2019 11:41:37 GMT )
Январ 12, 2019 16:41 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъий назар эронлик талабаларнинг тараққиёт сари йўл олиши ҳамда Эронннг бегоналарга эҳтиёж сезмаслиги йўлида хизмат қилиш жараёнига қўшилишини, Худо йўлидаги жиҳод деб таъкидладилар.

Исломий Инилқоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  бугун Гамбург шаҳридаги исломий марказда ҳужжатулислом валмуслимин Жавод Ажаий томонидан ўқиб берилган Европадаги талабалар исломий анжуманлари бирлашмасининг 53-йиғилишига йўллаган мурожаатларида, талабалар Эрон ислом жумҳурияти келажагининг энг асосий умидлари ва орзуларидан ҳисобланади,  деб айтдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз мурожаатларида,  эндиликда Аллоҳнинг изн иродаси билан олдинги талабаларнинг катта бир тўлқини Эрон ислом жумҳуриятида йирик ишлар ва фаолиятларни бажаришаётганига шоҳидмиз. Улар ўз ватанидаги илм-фан ва технология соҳасининг ривожланиши жараёнига ҳисса қўшишдан  лазатланишмоқда,  деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  дунёнинг қайси бир бурчагида бўлишидан қатъий назар талабалар  муъмин ва ҳаракатчанлик  жарёнига қўшилиб, Эрон ислом жумҳуриятининг бегоналарга эҳтиёж сезмаслигига хизмат қилишлари керак. Айни шу ҳаракат садоқат ва Худо йўлида амалга оширилганида дарҳақиқат Худо йўлидаги жиҳод бўлади,  деб қўшимча қилдилар.

Айтиш жоиздирки, бугун Европадаги талабалар Исломий анжуманлари бирлашмасининг 53-йиллик йиғилиши Германиянинг Гамбург шаҳридаги исломий марказда бўлиб ўтди.