Жаҳонгирий: минтақа давлатлари орасида Эрон юқори потенсиалга эгадир
Эрон президентининг биринчи ўринбосари, АҚШ давлати ночор бўлиб,Эрон халқини таслим этиш мақсадида Европа мамалакатларидан бирида "Эрон масаласи ва Яқин Шарқ" унвони остидаги йиғилишни ўтказмоқчи бўлганлигини маълум этди.
Бугун Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Эрон нефтининг экпорти ва Эроннинг бошқа мамлакатлар маҳсулотларини импорт қилиши жараёнининг олдини олиш учун АҚШ давлатининг барча фитналари мағлуб бўлганига ишора қилар экан, бугунги кунда АҚШ давлати Эрон халқига қарши бошлаган сиёсатида кўп муаммоларга дуч келган, шу сабабдан Эрон халқига босим ўтказиш учун, кенг- қамровли иқтисодий урушни йўлга қўйган, деб айтди.
Жаҳонгирий ўз сўзларида, АҚШ давлати қўлидан келган барча санкцияларни Эронга нисбатан қўллади. Эронга сармоя киритиш ниятида бўлган аксарият компанияларни Эрон билан ҳамкорлик қилмасликлари учун таҳдид қилди, деб қўшимча қилди.
Эрон президентининг биринчи муовини, бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти минтақадаги бошқа мамлакатларга қараганда, саноат соҳасида ўта катта потенсиалга эгадир, деб изоҳлади.
Айтиш керакки, жума куни АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Вашингтон давлати 13-14 февраль кунлари Варшава шаҳрида Эрон мавзусига оид йиғилиш ўтказмоқчи бўлгани ҳақида хабар қилганди.
-
Ҳасан Руҳоний: АҚШ давлати Эрон халқига қарши хато сиёсатларини такрорлаяпти
-
Америка Эронга қарши санкцияларни кучайтиришда айрим чекинишга мажбур бўлди.