Руҳоний: Эрон санкциялардан қўрқмайди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 13:19:56 GMT )
Январ 15, 2019 18:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти
    Эрон ислом жумҳурияти президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон давлати санкциялардан қўрқмайди ва ўз мақсадидан ҳам воз кечмайди деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон шимолидаги Гулистон вилояти идоралари кенгаши йиғилишида Эрон давлатини иқтисодий урушга дучор бўлганига тўхталиб, АҚШ, сиоинстик  режими ва Форс Кўрфазидаги айрим режимлар Эронга қарши иқтисодий уруш эълон этганлар деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Эронга қарши иқтисодий урушдан АҚШнинг асли мақсадига ишора қилар экан,   минтақада Эрон ролини кўрмаганга олиш ва позициясини пассив сифатида таништириш, Эроннинг ядровий ва ракета соҳасидаги ривожланишларига қарши чиқиш, мамлакат ривожланиши ва тараққиёти йўлига тўсиқлар яратиш ҳамда масъуллар ва халқ орасида оралиқни вужудга келтириш АҚШнинг Эронга қарши иқтисодий урушни йўлга қўйишдаги  мақсадидир, аммо Эрон ислом жумҳурияти  бу урушдан ҳам мувафаққият билан ўтиши аниқ деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  Осиё ғарбидаги АҚШ ва унинг иттифоқчиларини қаттиқ мағлуб бўлганини таъкидлаб,  ўтган бир неча йил ичида,  минтақа мамлакатлари АҚШдан 100 миллиард доллар маблағида қурол- яроқ сотиб олган, аммо ушбу қурол- яроқлар билан бир пайтда, Яманда мағлуб бўлганини эълон этишмоқда деб аниқлик киритди.