Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби ўтган йилда Минода юз берган фожеада зиёратчиларнинг ҳаётдан кўз юмиши хусусида халқаро муассасалар
Теҳрон жума намози имом хатиби ўтган йилда Минода юз берган фожеада зиёратчиларнинг ҳаётдан кўз юмиши хусусида халқаро муассасалар ва мамлакатларнинг жим туриб сукут сақлашлари ва ушбу фожеанинг содир этилишининг сабабларини ўрганиб чиқмасликлари боис танқид қилдилар. Оятуллоҳ Аҳмад Жаннатий Теҳрон жума намозидаги хутбасида Минода Ол Сауд режимининг тадбирсизлиги ортидан 8 минг атрофидаги зиёратчиларнинг ўлимига олиб келган фожеага бир ўтишига ишора қилиб шундай айтдиларки, ажабланарли жойи шундаки, жаҳон ҳамжамияти ушбу жиноят ҳақида индамасдан жим турибди ва худонинг уйини зиёрат қилувчиларнинг қон тўкилгани учун эътироз ҳам билдиришмади. Оятуллоҳ Жаннатийнинг қўшимча қилишича, ваҳоланки аллоҳ таолонинг уйи энг тинч макон бўлиши керак эди, аммо ушбу муқаддас жойда Ол Сауднинг масъулиятсизлиги ва бепарволиги ортидан минглаб бегуноҳ зиёратчилар жон беришди ва ҳатто жабрланганлар ҳам кўчаларда қўйиб юборилди. Бу эса Ол Сауд режими масъулларининг бефарқлигини намоён этди. Теҳрон жума намози имом хатиби ваҳобийларнинг инсониятга қарши фитна ва ғаламизликларининг давом этишидан хавотирланиш билдириб шундай таъкидладики, ушбу фирқа вакиллари ҳар доим мусулмонларга қарши кескин чораларни кўришган ва уларнинг тарафдорлари тўғри йўлдан адашганлар бўлиб ислом оламига зарар етказиш учун ҳар қандай жиноятни содир этишдан тап тортишмайди.