Солеҳий: Эрон ўзининг ядровий фаолиятларини шижоат билан давом эттиради
(last modified Wed, 23 Jan 2019 06:09:49 GMT )
Январ 23, 2019 11:09 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон ўзининг ядровий фаолиятларини шижоат билан давом эттиради

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Эрон Ислом Жумҳурияти янги центрафугалар ва электростанцияларни қуриш, уранни бойитиш, тадқиқот олиб бориш ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида ядровий фаолиятини куч билан давом эттиради,-деб айтди.

Али Акбар Солеҳий сешанба куни Эрон телевидениясининг тўртинчи канали билан қилган ўз сўҳбатида, Баржом ядровий дастурнинг технология масаласи  шундан иборат эдиким, Эрон келишилган келишувни бузмасдан ўз ядровий фаолиятини давом эттириши мумкин,-деб қўшимча қилди. 

Солеҳий Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Баржом масаласи билан ядровия фаолият дастури тўхталиб қолишига ижозат бермаганларини баён этиб, 190 минг су имконият билан уранни бойитиш учун сайъ-ҳаракат олиб боришга тегишли бўлган Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг берган дастурларидан кейин бу масалада кўзга ташланадиган мувафаққиятлар қўлга киритилди,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси 10 кундан кейин  "сариқ кекс" ё ўзи уран консентратидан иборат 30 тонна юк Ардакондан Исфаҳонга келтирилади,-деб айтди.

Али Акбар Солеҳий Баржом келишувидан Американинг чиқишига ишора этиб, Америка зўравонлик қилиб мамлакатларга таҳдид қилади, аммо Вашингтон мурожаат қилиши мумкин бўлган глобал консенсус йўқ,-деб таъкидлади.  

Ёрлиқ