Январ 23, 2019 18:09 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари турли илмларда олдингиданда ривожланиш ва тараққиёт учун кўптомонлама ва кечаву кундуз саъй -ҳаракатлар қилиш лозимлигини таъкидлаб, Эрондаги илмий ҳаракатлар суръати камаймасалиги ва тўхтатмаслиги керак деб айтдидар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Эроннинг илм вазири, илмлар ва технологияни кенгайтириш штати масъуллари ва тадқиқотчилари ҳамда университет устозлари билан учрашувида  бугунги замоннинг янги илмлар ва технологияларидан орқага қолган халқ, қолоқлик, зулм-истибдод, хўрлик ва қудратлар томонидан мустамлика остига қолиш тақдирига дуч келади деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ояттулоҳил Узмоъ Хоманаий  сўнгги 20 йил ичидаги Эроннинг илмий ривожланиш ҳаракатини юқори даражада эканлигини таъкидлаб, ушбу илмий ҳаракталар суръатини давом этириб, келаси 30 йил ичида ҳам уни сақлаб энг олий нуқтасига етишимиз лозим деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шунингдек  ўта қийин вазият ва шароитда бўлган айрим мамлакталарда илм- фан биносига асос солингани каби тарихий  намуналарга тўхталиб, бизнинг бугунги шароитимиз уша мамлакталардаги қийинчиликар даражасида эмас, бинобарин  биз мустаҳкам илмий бинога асос солиши қудратига эгамиз деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, янги илмлар соҳасида йирик тараққиётга эга бўлган Ғарб давлатлари  тарих давоимда  инсониятга қарши энг кўп жиноятлар содир этган деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ