Жабалий: Америка Марзия Ҳошимийни озод этишга мажбур бўлди
Эрон Ислом Жумҳурияти радиокампанияси ташқи эшиттиришлар бўйича ўринбосари бугун бомдод вақтида, Пресс ТВ каналининг бошловчиси Марзия Ҳошимийни озод этилгани билан табриклаб, оммавий афкор босими остида Америка Ҳошимийни озод этишга мажбур бўлди,-деб таъкидлади.
Ал-Олам телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Паймон Жабалий Марзия Ҳошимий масаласи шуни исботладики, давлат қўлга олинган шахсларни озод этишга мажбур бўлиши учун Америка оммавий афкорининг огоҳ бўлишига эҳтиёж сезади,-деб айтди.
Жабалий Марзия Ҳошимийни озод этиш мустақил оммавий ахборот воситалари, жумладан Эроннинг иккита канали ПрессТВ ва Ал-Олам телеканаллари учун муҳим мувафаққият эди,-дея қўшимча қилди.
Марзия Ҳошимий Америкада 11 кун ҳибсда бўлганидан кейин ҳеч қандай айблов эълон қилинмасдан чоршанба куни аср пайтида озод этилди.
Пресс ТВ телеканалининг асли келиб чиқиши америкалик бўлган журналист ва бошловчи Марзия Ҳошимий 13 январ куни ҳеч қандай айбсиз Американинг Сант-Луис аэропортида қўлга олиниб, Вашингтондаги Америка федерал полицияси марказига жўнатилган эди.