Зариф: Эрон Туркманистон билан алоқаларни янада кенгайтириши муҳим аҳамият касб этади
(last modified Mon, 28 Jan 2019 06:27:48 GMT )
Январ 28, 2019 11:27 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон Туркманистон билан алоқаларни янада кенгайтириши муҳим аҳамият касб этади
    Зариф: Эрон Туркманистон билан алоқаларни янада кенгайтириши муҳим аҳамият касб этади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ҳар доим Туркманистон билан турли соҳаларда алоқаларни янада кенгайтиришни истаган

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф якшанба куни Теҳронда Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вафо Ҳожиев билан учрашганида, Эрон ҳар доим Туркманистон билан турли соҳаларда алоқаларни янада кенгайтиришни истаганлигини айтди ва икки юрт ўзининг барча имкониятларини ва потенциалидан унумли фойдаланиб алоқарни янада кенгайтирилишига умидворлик билдирди. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ўртасида Каспий денгиз бўйича эришилган келишувга тўхталиб, Эроннинг Каспий денгиздаги муштарак лойиҳаларнинг ижроси учун тайёр эканлигини маълум қилди. 

Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳам Туркманистоннинг Эрон ислом жумҳурияти билан алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтиришга катта қизиқиши борлигини ва бунинг аҳамияти Туркманистон учун муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.