Генерал Саломий: душманларнинг фитналари 40 йил давомида Эроннинг ривож- равнақига сабаб бўлмоқда
(last modified Thu, 31 Jan 2019 14:12:38 GMT )
Январ 31, 2019 19:12 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий
    Генерал Саломий

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонининг ўринбосари душманларнинг таҳдид ва фитналари ўтган 40 йил мобайнида Эрон халқининг ривожланишига сабаб бўлган шунингдек зўравон қудратларнинг душманона сиёсатлари жумладан Эронга қарши урушлари ҳам Эрон халқининг куч қудратини янада ошишига муҳим фурсат -имкониятларни яратиб берган деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон шимоли шарқидаги Машҳад шаҳрида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонининг муовини генерал Ҳусейн Саломий  душманлар бошқа исломий сарзаминларда Исломий Инққилоб таъсири олдини олиш учун 40 йилдан бери Эрон ислом жумҳуриятига қарши фитна- найранг ва душманона сиёсатларини давом эттиришмоқда деб изоҳлади.

Генерал Саломий шунингдек,  Сурия воқеа- ҳодисаларга ишора қилар экан,  Сурияда турли халқ ва миллатлардан бўлган муқовамат гуруҳи ташкил этилган. Муқовимат кучлари сионистик режимни нобуд эта олишлари мумкин. Сионистлар томонидан минтақада янги уруш келтириб чиқарилганида, шак шубҳасиз удди сионистик режим нобуд бўлиб кетади деб қўшимча қилди.

Саломий ўз сўзларида сионистик режим етакчиларини огоҳлантириб, Исроил режими урушни бошлаганида  бир неча томонидан ҳужумларга юзмаюз бўлади  ва сионистлар ўз ўликларини кўмишга ҳам фурсат топишолмайди, деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ