феврал 02, 2019 14:59 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилобининг 40 -чи йиллиги остонасида " Ҳувайза" номли узоқ масофага учадиган круз ракетасининг тақдимоти ўтказилди.

ИРНА ахборот агентлигига кўра, бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий  Теҳронда " Ҳувайза" номли узоқ масофани нишонга олиши мумкин бўлган круз ракетаси тақдимоти доирасида  Фажр даҳаси айёмини кириб келиши муносабатида билдирган табрик сўзарида, эронлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган ва дунёнинг энг янги ва модерн технологиялари билан жиҳозланган Ҳувайза ракетаси 1350 киломердаги позицияни нишонга олиш қобилиятига эгадир деб таъкидлади.

Эрон мудофаа вазири шунингдек,  душманларнинг барча санкциялари билан бир пайтда Эрондаги мудофаа соҳасидаги ютуқлар яна бир бор Эрон халқининг " қўлимиздан келади" шиорини ошкор этди. Ушбу масала Эрон Ислом Инқилобини илгаригидек барқарор эканлигидан далолат беради деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ