Эрон: Ғарбий Осиё минтақасининг қудрати Эрон иштирокисиз ҳеч қандай маънога эга эмас
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг бош қўмондонига кўра, минтақанинг жойлашуви ва ғарбий осиё стратегияси ўта муҳим ва жиддий бўлгани учун Эроннинг нуқтаи назари ва иштирокисиз ҳеч қандай маъно касб этмайди
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг бош қўмондони генерал Саййидабдураҳим Мусавий бугун шанба куни муборак Фажр ўн кунлиги билан табриклаб шундай маълум қилдики,
Эрон исломий инқилоби душманнинг фитналари, бўҳронлари, иғвогарлик ва ғаламизлик ҳаракатларига қарамай ўзининг маданияти ва цивилизация йўлидаги армонлар сари ҳаракатларини ва тараққиётини олдингидан кўра янада шукуҳ ва тантана билан давом эттиради.
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг бош қўмондонига кўра, ҳар қандай шароитда ҳам исломий инқилоб ва Эрон миллати ҳушёрлик ва огоҳлик билан олий мақсадлари сари интилишларини тўхтатмайди ва душман жабҳаси ҳануз исломий инқилобни заифлаштириш учун бефойда ҳаракатларидан тўхтагани йўқ. Аммо, ўтган 40 йилда бу каби ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади.
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг бош қўмондонига кўра, минтақанинг жойлашуви ўта муҳим ва жиддий бўлгани учун Эроннинг нуқтаи назари ва иштирокисиз ҳеч қандай маъно касб этмайди.