Россиялик тадқиқодчи Эроннинг Ўрта Шарқдаги ёндашувини ижобий баҳолади
(last modified Sun, 03 Feb 2019 15:10:44 GMT )
феврал 03, 2019 20:10 Asia/Tashkent
  • Россиялик тадқиқодчи Эроннинг Ўрта Шарқдаги ёндашувини ижобий баҳолади
    Россиялик тадқиқодчи Эроннинг Ўрта Шарқдаги ёндашувини ижобий баҳолади

Россиянинг Каспий ва Қора денгиз минтақасида ижтимоий ва сиёсий тадқиқот ишларини олиб бориш марказининг раиси Исломий инқилобнинг энг муҳим мақсадларини АҚШ бошчилигидаги ғарбнинг яккаҳукмронлигига қарши курашиш ва ушбу давлатларнинг ҳукмронлиги остида бўлган минтақа халқларини озод этиш деб таъкидлади

Россиянинг Каспий ва Қора денгиз минтақасида ижтимоий ва сиёсий тадқиқот ишларини олиб бориш марказининг раиси Виктор Надин Райфиски Ирна ахборот агентлиги билан олиб борган суҳбатида шундай айтдики, Эрон бугунги кунда тўла мустақил мамлакат бўлиб, унинг ташқи сиёсати ҳеч қайси бир мамлакатга боғлиқ эмас.

Эрон давлати инқилоб йўлида ҳаракат қилади ва исломий инқилоб асосчиси Имом Хумайни р.а ҳазратларининг тавсияларини ижро этишда давом этади. 

Россиянинг Каспий ва Қора денгиз минтақасида ижтимоий ва сиёсий тадқиқот ишларини олиб бориш марказининг раиси Исломий инқилобнинг энг муҳим мақсадларини АҚШ бошчилигидаги ғарбнинг яккаҳукмронлигига қарши курашиш ва ушбу давлатларнинг ҳукмронлиги остида бўлган минтақа халқларини озод этиш деб таъкидлади. 

Ёрлиқ