Эрон жаҳонда безпилот аппарат ишлаб чиқарадиган беш қудратнинг бирига айланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i43051-Эрон_жаҳонда_безпилот_аппарат_ишлаб_чиқарадиган_беш_қудратнинг_бирига_айланди
Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондонига кўра, Эрон ислом жумҳурияти жаҳонда безпилот ҳарбий аппаратлар ишлаб чиқарадиган беш қудратларнинг бири ҳисобланади 
(last modified 2019-02-04T11:54:43+00:00 )
феврал 04, 2019 16:54 Asia/Tashkent
  • Эрон жаҳонда безпилот аппарат ишлаб чиқарадиган беш қудратнинг бирига айланди
    Эрон жаҳонда безпилот аппарат ишлаб чиқарадиган беш қудратнинг бирига айланди

Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондонига кўра, Эрон ислом жумҳурияти жаҳонда безпилот ҳарбий аппаратлар ишлаб чиқарадиган беш қудратларнинг бири ҳисобланади 

Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондони генерал Азиз Насирзода душанба куни Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳонда безпилот ҳарбий аппаратлар ишлаб чиқарадиган беш қудратларнинг  бири ҳисобланади. 

Унга кўра, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари ўзи ишлатадиган учувчисиз учадиган самолётларни маҳаллий мутахассислар кўмаги билан ишлаб чиқаради. 

Генарал Азиз Насирзоданинг маълум қилишича, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг барча ютуқ ва муваффақиятлари санкциялар ва таҳдилар шароитида қўлга киритилган бўлиб, санкциялар Эрон ҳаво кучларига ҳеч қандай таъсир ҳам ўтказмади ва Эрон ислом ҳумжурияти ҳаво кучлари бугунги кунда минтақа ва жаҳон ҳаво кучларининг энг қудратлисига айланди.